Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида бир кунда учта зилзила қайд этилди

июл 23 / 2018

alt

Бугун, 23 июль куни маҳаллий вақт билан соат 8:02 да Олмаотадан жануби-шарқ томон 97 километр узоқликда — Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида зилзила кузатилган. Бу ҳақда  “NewTimes.kz” ахборот агентлиги мамлакат сейсмик станциялари тармоғига асосланиб хабар берган.

Магнитудаси 4,6 га тенг зилзила ер остида, 15 километр чуқурликда юз берган. Ер устида силкинишлар сезилмаган.

Қозоғистон сейсмологлари яна иккита Олмаота вақти билан соат 2:23 ва 5:06 да Хитойнинг Тожикистон ва Қирғизистон билан чегарасига яқин ҳудудида 4,3 ва 4,6 магнитудали ер силкинишини қайд этишган.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *