Трамп ва Ким Чен Иннинг узоқ кутилган учрашуви қандай ўтди? (+фото)
12 июн 2018, 11:06 1578 кўрилди
alt
 
12 июнь куни дунё тарихида илк бор Сингапурнинг Сентос оролида АҚШ ва КХДР саммити доирасида Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Ин учрашди.
 
Икки давлат раҳбарлари ўзаро мулоқотда Корея ярим оролида тинчликни барқарор таъминлаш ва КХДРни мутлақо ядроқуролсизлантириш, Шимолий Корея ва Америка муносабатларини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.
 
Кенгайтирилган тартибдаги музокараларда АҚШ давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли, КХДР томонидан Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, КМП МҚ халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо иштирок этди.
 
Узоқ кутилган мазкур саммит ва ундан кутилаётган ижобий натижа Корея ярим оролини ядро қуролсизлантириш жараёнини ниҳоясига етказиш, дунёда тинчлик ва хавфсизликни барқарорлаштиришда долзарб саналади. 
 
ФОТО
 
alt
alt
alt
 
alt
 
 
 
alt
alt
 
 
alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама