Ҳиндистон Россияга ҳарбий МиГ-21 самолётларини совға қилади

окт 01 / 2018

– Москва буюртмасига кўра Мудофаа вазирлигига 3 та самолёт берилади

– Авиация тарихида Миг-21 энг оммабоп ҳарбий самолёт ҳисобланади

– МиГ-21 жаҳоннинг 50 та давлат ҳаво қуролли кучлари фойдаланади

alt

Шу йилнинг 4-5 октябр кунлари Нью-Дели шаҳрида ўтказиладиган Россия ва Ҳиндистон саммити доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путинга МиГ-21 самолётларини совға қилади, деб ёзмоқда Риа Новости нашри.

“Москва буюртмасига кўра Мудофаа вазирлигига 3 та самолёт берилади. Ушбу совға ҳозирги геосиёсий шароитда икки мамлакат ўртасида дўстлик ва кенг стратегик ҳамкорлик рамзидир.

Авиация тарихида Миг-21 энг оммабоп ҳарбий самолёт ҳисобланади. Бу самолёт собиқ иттифоқда 1959-1985 йилларда, шунингдек, Чехословакия, Ҳиндистон ва Хитойда ишлаб чиқарилган.

Умумий ҳисобда 11,5 минг дона ушбу турдаги самолёт ишлаб чиқарилган. МиГ-21 жаҳоннинг 50 та давлат ҳаво қуролли кучлари фойдаланади”, дейилади хабарда.   

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *