Ҳаж ва умра зиёратчилари тавоф пайтида селфи тушмасликка чақирилди

июл 27 / 2016

alt

Маълумки, Саудия Арабистонига ҳар йили миллионлаб мусулмонлар Ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш учун ташриф буюришади. Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан зиёратчилар ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг ибодатларига ҳалал берадиган муаммолар ўз ўрнида бартараф этилади. Лекин сўнгги пайтларда айрим зиёратчилар тавоф пайтида ўзларини суратга туширишлари яъни селфи қилишлари оммалашиб бормоқда, деб ёзади muslim.uz. Уларнинг тавоф пайтида ўзларини ёки яқинларини расмга тушириш учун тавофдан тўхтаб қолиши қолган зиёратчилар айниқса, кекса ва ногиронларга қийинчилик туғдирмоқда. 

Шу сабабли айрим зиёратчилар Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги мутасаддилари бу борадаги назорат ишларини янада кучайтиришса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлашмоқда.

  • Мехмон
    09 октябр 2016, 20:37

    100 йил олдин хажда дилда хам тилда хам факат тавоф этиш булган булса керак хозирги блрганлар хаели тел ва селфи билан булинибди эканда хаж да селфи билан овора булишса товбаа

  • Мехмон
    26 август 2016, 00:22

    Бизни ўзбеклар жудаям "насиҳат" қилишга устамонде,мусулмон инсон ўзи билишади расмга тушиш гуноҳлигини,шунда ҳам расмга тушишса ўзлари жавоб беришади!

  • Мехмон
    31 июл 2016, 12:48

    хама нарсаям гунох бовурмиди хаётда булар хамаси эсталик

  • Мехмон
    30 июл 2016, 13:30

    бу хожиларимиз расм тушиш гунохлигини билишмаса кере нима булгандаям оллохга чин дилдан сигинишсин

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *