Покистонда мингга яқин дайди кучуклар заҳарлаб ўлдирилди

авг 05 / 2016

alt

Покистоннинг Карачи шаҳрида ҳукуматнинг шаҳар кўчаларини дайди ҳайвонлардан тозалаш дастури доирасида мингга яқин итлар заҳарланган.

Маълумотларга кўра, сўнгги икки кунда жанубий Карачининг фақат иккита туманида камида 700 та ит ўлдирилган.

Бир ҳафталик тозалаш ишлари давомида тахминан мингга яқин итлар заҳарлантирилган.

Дайди итлардан заҳарли дори яширилган товуқ гўшти бериб қутулишмоқда, деб ёзади Interfax.ru.

Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, дайди итлардан халос бўлиш чораси мажбуриятдан қилинмоқда: итлар тўдаси аҳоли учун хавф туғдирмоқда. Масалан, 2015 йилда 6 500 кишини ит тишлаган, жорий йилда эса 3 700 кучук ташланган ҳолатлар қайд этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    28 август 2016, 19:00

    уволига қоптида

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *