Марказий Африкада россиялик журналистлар ўлдирилишига оид далиллар ўрганилмоқда

окт 02 / 2018

 

– 30 июль куни Кирилл Радченко, Александр Расторгуев ва Орхан Джемальлар ҳалок бўлган. Уларнинг ёнидан турли ОАВга тегишли бўлган, аммо хизмат муддати тугаган журналистик гувоҳномалар топилган

– Қотиллик бўйича тергов 31 июлда бошланган

– БМТнинг эксперт-криминалистлари ёрдами билан жасадлар ўрганилмоқда

alt

БМТ Бош Котибининг Хавфсизлик ташкилотлари ва Ҳуқуқнинг устуворлиги масалалари бўйича ёрдамчиси Александр Зуев “Риа Новости”гига берган интервьюсида Марказий Африка Республикасида тинчликпарварлик миссияси доирасида фаолият юритаётган БМТ Полициясининг Криминалистлари томонидан россиялик журналистлар ўлдирилган жойдаги ашёвий даллиларни ўрганишни давом эттираётганликлари тўғрисида ахборот берди. 

“БМТнинг эксперт-криминалистлари ёрдами билан ҳалок бўлган россиялик журналистларнинг таналари ўрганиб чиқилмоқда. У ердаги криминалистик-экспертиза давом этмоқда. Бизнинг экспертлар журналистларнинг автомашинаси экспертизаси билан шуғулланишмоқда”- деб айтган Зуев.

Журналистларнинг қотиллиги бўйича тергов 31 июлдан бошланган эди.

“Ушбу жиноятга таалуқли бўлган тергов ишлари фақат Марказий Африка Республикаси хуқуқий органлари томонидан амалга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман”- дея аниқлик киритди бош котиб ёрдамчиси. “Россиялик журналистларнинг қотиллигига сабабчи бўлган ушбу одамларнинг барчасини шахси аниқланиб, қидириб топилганларидан сўнг, суд олдида жавоб беришлари ҳамда қилган жиноятларига яраша қонуний жазо олишларида БМТ Полицияси томонида барча ишлар амалга оширилиши тўғрисида ваъда берамиз”- дея қўшимча қилди Зуев.

МАРда 30 июль куни Кирилл Радченко, Александр Расторгуев ва Орхан Джемальлар ҳалок бўлган. Уларнинг ёнларидан турли ОАВга тегишли бўлган , аммо хизмат муддати тугаган журналистик гувоҳномалар топилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *