КХДР ва Жанубий Корея ҳарбий соҳада битимни имзолади

сен 19 / 2018

alt

Пхеньянда бўлиб ўтган саммит КХДР ва Жанубий Корея учун жуда муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

Икки давлат президентлари иштирокида Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му ва КХДР Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол ҳарбий соҳада битимни имзолашди.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек, Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *