Индонезияда зилзила ва цунами қурбонлари сони 1,2 минг кишидан ортиб бормоқда

окт 01 / 2018

– Индонезиянинг Сулавеси оролида бир кунда 6,1 ва 7,4 магнитудаги зилзила юз берган

– 16,7 мингга яқин одам зилзила сабаб ўз уйини тарк этган

– 2,4 миллион маҳаллий аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож

alt

Ўтган ҳафтада Индонезиянинг Сулавеси оролида бир кунда 6,1 ва 7,4 магнитудаги зилзила юз берганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролидаги зилзила ва цунами қурбонлари сони 1,2 минг кишидан ошиб кетган. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.

Хабарда айтилишича, 16,7 мингга яқин одам зилзила сабаб ўз уйини тарк этган бўлса, 2,4 миллион маҳаллий аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиб қолган.

Жанубий Корея 1 миллион доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам жўнатишини билдирди. Евроиттифоқ Индонезияга офат оқибатларини батараф этиш учун 1,5 миллион евро ажратмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *