Чимкентда қорақуртдан 25 киши жиддий жароҳатланди

июл 11 / 2018
 
 
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида “қора бева” деб номланган қорақурт ўргимчаги чақиши туфайли 25 киши жиддий жароҳатланди, дея хабар тарқатган Zakon.kz. 
 
Бу турдаги ўргимчаклар асосан ёз ойида кўпаяди. Жорий йилги ёзнинг бошланишидан ҳозирги давригача “қора бева” қорақурт ўргимчаги чақиши туфайли шаҳар бўйича 25 киши касалхонага ётқизилган бўлса, улардан тўрт нафари вояга етмаган болалардир. Маълумотларга қараганда жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда.
 
Қорақурт ўргимчаги ўта заҳарли ҳисобланади. Унинг заҳари таркибида катта миқдорда нейротоксинлар мавжуд. Бу дегани, заҳар таъсирида инсон ўлими содир бўлиши мумкин. Ўргимчак чаққанида асосан чаққан ерида заҳар қолдиради ва кутилмаганда кучли оғриқ пайдо бўлади.  Жабрланувчининг иситмаси кескин кўтарилиб кетади. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу ўлимга олиб бориши мумкин.
 
Қорақурт ўргимчагининг урғочиси агрессив характерга эга. Эркак ўргимчаклар эса ўта босиқ. Эркаклари тирик жонзотларга ҳужум қилмайди. Урғочиси ўз болаларини асраш ниятида тирик жонзотларни чақишга мажбур бўлади. Урғочи ўргимчак эркагига нисбатан йирикроқ кўринишда. Уларнинг умумий ҳажми 6 сантиметргача етади.
Қорақурт ўргимчаги урғочисини ғазаблантирмаган маъқул. Ғазабланса, ҳар қандай йўл билан ҳам албатта чақиб одамни заҳарлайди.
 
“Қора бева” қорақурт ўргимчаги чаққандан кейин:
 
жазавага тушиш;
оёқ-қўл томирларининг тортишиши;
терга ботиш;
кучли бош оғриғи;
оғиз бўшлиғида кучли оғриқнинг пайдо бўлиши;
нафас сиқа бошлаши;
тана ҳароратининг бирдан кўтарилиб кетиши;
аритмия каби белгилар юзага кела бошлайди.
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *