АҚШ — Шимолий Корея саммитининг якуний ҳужжати имзоланди
12 июн 2018, 16:36 551 кўрилди

Картинки по запросу Дональд Трамп

Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ — Шимолий Корея саммитининг якуний ҳужжатини имзолади, деб хабар беради Газета.ru.
 
Икки давлат раҳбарлари ҳам ушбу ҳужжатни кенг қамровли дея баҳолашди. Маросим вақтида Трамп Ким Чен Инга бир неча бор миннатдорчилик билдирди ва бўлиб ўтган музокараларни фантастик воқеа деб атади.
 
«АҚШ ва КХДР ўртасидаги муносабат аввалгидан кўра анча ўзгаради. Биз биргаликда ишлашни истаймиз, бизда алоҳида аҳамиятга эга муҳим алоқа пайдо бўлди», — дейди Америка президенти.
 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда 12 июнь куни тонгда тарихдаги илк АҚШ ва КХДР саммити доирасида учрашди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама