Алишер Усмонов Лондоннинг "Арсенал" клубидаги ўз акцияларини сотиб юборди

авг 07 / 2018

alt

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов америкалик спортмагнати Стен Кронкега Лондоннинг "Арсенал" клубидаги ўз акцияларини 712 миллион долларга сотиб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар қилган.

Клубнинг деярли 98 % акцияси Кронке қўл остида бўлади.

Шунингдек, Кронке АҚШда баскетбол жамоаси (Denver Nuggets), футбол клуби (Colorado Rapids), хоккей жамоаси (Colorado Avalanche) ва америкача футболдаги профессионал клубга (Los Angeles Rams) эгалик қилади.

Алишер Усмонов ҳам "тўпчилар" назоратини бутунлай ўз қўлига олиш мақсадида бир неча бор америкалик ишбилармон билан музокара ўтказган эди. Афсуски, бу музокаралар бесамар якунланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб борин

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *