200 нафарга яқин испаниялик сайёҳ Ўзбекистонга келиш истаги билан элчихонага мурожаат қилди

июл 24 / 2018

alt

Жорий йилнинг 22 июль куни Испаниянинг тарихий обидаларга бой Сан-Лоренсо-дель-Эскориаль шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм ва савдо-иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ўтказилди ва унда 300 га яқин одам қатнашди. Ўзбекистонга келиш истагини билдирган 200 га яқин сайёҳлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси ва Сан-Лоренсо-дель-Эскориаль шаҳар мерияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

alt

"Ўзбекистан – Буюк Ипак йўли юраги" номли анжуман давомида икки мамлакатнинг тарихий алоқалари, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, тўқимачилик соҳаси  ва мамлакатнинг савдо-иқтисодий имкониятлари ҳақида видеотақдимот қилинди.

alt

Шунингдек, анжуман қатнашчилари учун ўзбек миллий таомларидан намуналар, жумладан, таомлар шоҳи ошни татиб кўриш имкони тортиқ қилинди. Ўзбек миллий мусиқа чолғулари иштирокидаги чиқишлар, ранг-баранг миллий матолардан тикилган ўзбек модаси намойиши испанияликларда катта таассурот қолдирди.

alt

Тақдимотдан сўнг 200 нафарга яқин испаниялик Буюк ипак йўлида жойлашган, йирик маданият маркази бўлмиш Ўзбекистонга келиш истагини билдириб, бизга мурожаат қилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси UZ24’га.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *