Ярим асрлик Ferrari машинаси 14,3 миллион долларга сотилди
22 ноябр 2013, 12:46 1228 кўрилди

alt

1964 йилда Carrozzeria Scaglietti дизайнерлик устахонасида ишлаб чиқарилган Ferrari 250 LM автомобили Нью-Йоркда бўлиб ўтган Sotheby`s ким ошди савдосида 14,3 миллион долларга сотилди. 

Ушбу спорт автомобили аукционга қўйилган дунёдаги энг қиммат бешта автомобилнинг бири ҳисобаланди, лекин у шу йили сотилган Mercedes-Benz W196R Silver Arrow (1954 йил) рекордини янгилай олмади. Немис машинаси Буюк Британияда 29,5 миллион долларга баҳоланган эди. 

Ferrari 250 машиналари 1954-1960 йилларда донама-дона ва чегараланган миқдорда ишлаб чиқарилган бўлиб, айнан ушбу модель бир неча йиллар мобайнида Ferrariни "йўл эгаси" деб номлашларига сабабчи бўлди.

Савдога қўйилган машина эса таниқли пойгачи Фаусто Морелло ва Гильермо Ортегаларга тегишли эди ва улар ушбу машинада 1968 йили халқаро пойгада ғалаба қозонишган.

 

Шархлар
Мехмон
  20 октябр 2016, 16:56
мен хам 2008 йилда ишлаб чикарилган ваз 2107 автомашинамни аукционга куяман бошлангич бахочи 15 миллион доллар.Кристиано Роналдо 14,5 бераман деди мен 500кўш дедим бошка пулим йўк деб ялинди мен сотмадим лекин.
Реклама