Қозоғистонда ёғган кучли дўл экинларга зиён етказди (фото ва видео)
12 июл 2017, 16:18 16679 кўрилди

alt

11 июль куни Қозоғистоннинг Уральск шаҳри атрофидаги ҳудудларга қаттиқ дўл ёғди. Дўл соат 18:30 ларда бошланиб, бир соатдан ортиқ вақт давом этган. Бу ҳақда сайти today.kz сайти хабар берган.

Дўлнинг қалин муз бўлаклари ер юзасини бутунлай қоплагани боис маҳаллий аҳоли экинлардан ва ҳосилсиз қолишдан хавотирда. Интернет фойдаланувчилари ёзнинг қоқ ўртасида келган қиш манзараларини сурат ва видеоларга олиб, тармоқларга жойлашмоқда. Улардан бири ўз томорқасидаги ҳолатни видеога олган ва унинг айтишича, экинларнинг бари муз остида қолган, барглари буткул тўкилган.  

alt

alt

 

Қозоғистон гидрометеорология марказидан хабар беришларича, эртага, 13 июль куни ҳам Остона  ва Акмолинск вилоятларида кучли ёмғир, дўл ёғиши ва шамол бўлиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама