Қозоғистон Миллий банки Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган банкнотани тақдим этди
15 ноябр 2016, 14:04 2665 кўрилди

alt

Қозоғистон Миллий банки мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган банкнотани чиқаради. Уни Миллий банк раҳбари Дониёр Акишев 15 ноябрь, сешанба куни Остонадаги "Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта" конференциясида тақдим этди.

"Банкноталарга портретларни тушириш мавзуси янги эмас. Бунинг устига, бу мамлакат ҳаётига энг муҳим ҳисса қўшган шахсларнинг тасвирини жойлаштириш орқали давлатчилик ғоясини ифодалашнинг энг ёрқин, одатий ва тушунарли шаклидир", - дея таъкидлади Акишев.

Унинг сўзларига кўра, 10 минг тенге номиналига эга янги банкнота 1 декабрда нишонланадиган Президент кунига атаб чекланган ададда чиқарилади, деб ёзади ТАСС.

Шархлар
Мехмон
  15 ноябр 2016, 16:37
Ислом Каримов туширилган номинал киймати 100000 сум пул муомалага чикса зур иш буларди,.фукароларимиз халталаб пул кутариб юрмай бемалол хаменларида олиб юришарди.
Реклама