Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинидаги қишлоқда спиртли ичимликларни сотиш ман қилинди
19 июл 2017, 16:55 15002 кўрилди

alt

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинидаги Япалоқ қишлоғида спиртли ичимликларни сотиш тақиқланди. Бундай қарор қишлоқ бошқаруви ўтказган мажлисда, қишлоқнинг барча фуқаролари томонидан бир овозда қабул қилинди.

Хабар қилинишича, қишлоқ дўконларидан 400.000 сўмлик (Қирғизистон сўмида) ароқ сотиб олиниб, атайин ахлатга ташлаб, йўқ қилинган. Бунга мазкур қишлоқда рўй берган даҳшатли қотиллик сабаб бўлган. 83 ёшли чол ичиб келиб, 79 ёшли кампирини ўлдириб қўйган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама