Қирғизистонда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга бағишланган китоб чоп этилди
18 июн 2015, 16:39 2402 кўрилди

alt

Китоб Шайх ҳазратларининг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шогирдлари, шамойиллари ҳақида бошланиб, у кишининг вафоти муносабати билан бир қанча давлатларнинг ҳамда машҳур уламоларнинг таъзиялари ҳам киритилган. Қирғизистонда ва Ўрта Осиёда машҳур бўлган олимлар Алоуддин Мансур, Чубак хожи Жалилов, Қодир Маликовларнинг ҳам самимий ўй-фикрлари ўрин эгаллаган. Китобдан қирғизча ва русча мақолалар ҳам жой олган.

1 минг 500 нусхада чоп этилган 312 саҳифалик китоб толиби илмлар ҳамда ҳазратнинг мухлислари томонидан ҳали сотувга чиқмасиданоқ сотиб олинди. Яқин кунларда бу китоб кўпроқ нусхада чоп этилиб, ҳалқимизга тақдим этилиши режалаштирилмоқда, деб ёзади qadriyat.uz.

Шархлар
Мехмон
  17 октябр 2017, 09:33
Почта оркали сотиб олиш имконияти борми?
Реклама