Қирғизистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда
15 октябр 2017, 11:54 611 кўрилди

alt

15 октябрь, якшанба куни Қирғизистон Республикасида Президент сайлови бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "Кабар" ахборот агентлиги.

Мамлакат вақти билан соат 8:00да 2 минг 375 та сайлов участкаси очилди. Сайлов жараёнини 700 дан зиёд кузатувчилар кузатиб боради.

Маълумотларга кўра, жами сайловчилар сони 3 025 768 фуқарони ташкил этади, шулардан 2 908 453 нафари Қирғизистон ҳудудида, 18 580 нафари хорижда, яна 98 735 нафари Бишкек шаҳридаги қўшимча участкаларда овоз беради.

Президент сайловида 11 номзод иштирок этмоқда. Улар орасида амалдаги Президент Алмазбек Атамбоевнинг номзоди йўқ.

Сайлов участкалари кечки соат 20:00да ёпилади. Шундан сўнг овозларни ҳисоблаш жараёни бошланади.

Бугун Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг рафиқаси Раиса Атамбоева Бишкекдаги 1209-сонли сайлов участкасида овоз берди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама