Туркияда Россия элчиси ўлдирилди
19 декабр 2016, 23:47 5450 кўрилди

alt

Фото: Андрей Карлов, ҳужумдан бир дақиқа аввал. N/A

19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарада ўлдирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилади.

Туркия пойтахтида «Россия саёҳатчилар нигоҳида» номли кўргазманинг очилишида сўзга чиққан элчига номаълум шахс томонидан бир неча маротаба ўқ узилган. 

alt

Фото: N/A

Карлов “Гювен” шифохонасига етказилган, лекин шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Элчининг ўлими ҳақида маълум қилар экан, Кремл ушбу ҳодисани теракт деб атади.

Аниқланишича, қотил - Мевлют Алтинташ, 22 ёшли Туркия фуқароси, илгари полицияда ишлаган. У кўргазмага полиция офицерининг сохта гувоҳномасини кўрсатиб кирган. Қотил Карловга ўқ узгач, полиция томонидан отиб ўлдирилган. Бироқ бунгача яна 3 кишини жароҳатлашга улгурган. 

БМТ ва бир қатор хорижий сиёсатчилар мазкур воқеани муҳокама қилишмоқда. Қотиллик ҳақидаги хабардан сўнг АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ёпилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама