Таниқли Голливуд актёри саратонга чалинди
22 ноябр 2013, 13:00 2161 кўрилди

alt

Голливуднинг таниқли актёри Хью Жекман саратон касаллиги туфайли жарроҳлик столига ётди. Бу ҳақда бугун CNN телекомпанияси хабар берган. 

 

Бундан аввалроқ Жекменнинг ўзи Instagram тармоғида бурнига пластир ёпиштирилган суратини чоп этган ва унга тери саратони (базалиома) ташҳисини қўйишганини маълум қилган эди. Барчага қуёш нуридан сақловчи кремлардан фойдаланишни маслаҳат берган актёр операция ва ҳозирги аҳволи ҳақида ортиқча маълумот қолдирмаган. Ўз навбатида унинг мухлислари тезроқ бу дарддан тузалиб кетишини тилашган.

Базалиома касаллиги энг кенг тарқлаган саратон касалликларидан бири ҳисобланади. Америка дерматологлари академияси маълумотларига кўра,  АҚШда ҳар йили 2 миллионта ҳолат рўйхатга олинар экан. Агар саратон терининг кичик қисмида юзага келган бўлса, уни даволаш мумкин, дейди шифокорлар.  

Хью Жекман ўзбекистонлик томошанбинларга "X одамлар" фильми орқали яхши таниш. Айнан мазкур картина орқали машҳурликка эришган актёр кейинчалик картинанинг барча қисмларида иштирок этади. Жекман "Эмми" ва "Олтин Глобус" мукофотлари билан тақдирланган. 

 

Шархлар
Реклама