Суратлардаги соч рангини ўзгартириш имконини берувчи илова яратилди
27 июн 2017, 14:15 17404 кўрилди

alt

Белоруссиянинг AI Matter компанияси Fabby Hair иловасини яратди, унда суратлардаги соч рангини ёрқин рангларга ўзгартириш имконияти бор.

Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, иловани яратиш жараёнида “бошнинг икки чаккасидаги сийрак сочларни тўғри бўяш” қийинчилик туғдирган. Шунинг учун дастур муаллифлари нейротармоқларга сочнинг шаффофлигини аниқлашни "ўргатишди".

Fabby Hair иловасини iOS ва Android платформаларидан бепул юклаб олиш мумкин.

Айтиш жоизки, мазкур илова белорус дастурчиларининг илк иши эмас, улар бунга қадар Viber, maps.me MSQRD каби дастурларни ҳам яратишган. Бу ҳақида mobinfo.uz cайти ёзади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама