Россияда юз берган ёнғинда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
13 июл 2017, 12:45 16771 кўрилди

alt

Россиянинг Петербург яқинидаги Колпино шаҳридаги ангарда йирик ёнғин юз берди, оқибатда 7 киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Қайд этилишича, ёнғин майдони 600 кв.метрни ташкил этган, бинонинг том қисми қулаб тушган. Ёнғин бартараф этилган. Бироқ вайроналар орасидан 7 нафар ишчининг жасади топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар ушбу ангарнинг ишчилари бўлишган. Бу ерда йўлак плиткалари ишлаб чиқарилган.

Ҳодиса юзасидан Россия тергов қўмитаси томонидан жиноий иш очилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама