Россияда омборхона томи қулаб тушиши натижасида 3 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
12 феврал 2017, 08:02 3137 кўрилди

alt

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йил 10 февраль куни Москва вақти билан 16:05да Тула области Чернск раёни Поповка қишлоғидаги «Максим Горкий» МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушган. Натижада 3 нафар ўзбекистонлик фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар бермоқда.

Вазирлик  ахборот хабарномасида қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган. Улар 1992 йилда туғилган Ойбек Искандаров, Хуршид Қурбонов ва Хасанбой Рўзиметовлардир.

Хозирги вақтда Ўзбекистон ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама