
21 ноябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳридаги "Максима" супермаркетининг томи ва девори қулаб тушган. Приедайнес кўчасида жойлашган ушбу дўконнинг бузилган қисми 500 квадрат метрни ташкил қилади ва ҳалокат вақтида бу ерда камида 70дан ортиқ кишининг бўлгани тахмин қилинмоқда.
Вайроналар остида қолиб кетган одамларни қутқариб олиш учун 400дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинди. Ҳозирга қадар 40 киши жароҳат билан касалхонага ётқизилган. 26 кишининг ҳалок бўлгани аниқланди, уларнинг 3 нафари қутқарувчилардир. Дастлаб касса ва мева-сабзавот бўлими устидаги том қулаган, бу ерда қутқарувчилар иш олиб бораётганда эса уларнинг устига девор ҳам қулаб тушган. Мутахассислар супермаркетнинг бошқа қисмларида ҳам яна ҳалокат содир бўлиши эҳтимоли борлигини айтишмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остидаги одамларни эшитиш учун қидирув техникаларини маълум муддатга ўчириб қўйишган. Шунингдек, бино тагида қолиб кетганларга уяли телефон орқали қўнғироқ қилишга уриниб кўришмоқда. Латвия ИИВ вакилининг сўзларига кўра, бир нечта нуқтадан телефон овози эшитилган.
фото: Риа Новости
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
23-24 апрель кунлари Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади
Автомобиль рақамлари халқаро намунадаги рақамларга алмаштирилади
Яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди