Отиб ўлдирилган Россиянинг Туркиядаги элчиси Москвада дафн этилди
22 декабр 2016, 21:01 2493 кўрилди

alt

Анқарада отиб ўлдирилган Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов 22 декабрь, пайшанба куни Москва шаҳридаги Химкинск қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Вафотидан кейин Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланган элчининг дафн маросимида ҳарбий эҳтиром кўрсатилди: фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр куй чалди, элчи жасади давлат байроғи билан ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Карлов 19 декабрь куни Туркия пойтахтида «Россия саёҳатчилар нигоҳида» номли кўргазманинг очилишида сўзга чиққанда номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилди. Туркия ҳукумати хабарига кўра, қотил - 22 ёшли Туркия фуқароси, илгари полицияда ишлаган Мевлют Алтинташ бўлиб чиқди. РФ ИИВ ушбу ҳодисани теракт деб баҳолади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама