Нурсултон Назарбоев "Йил одами - 2016" мукофоти билан тақдирланди
23 декабр 2016, 16:35 2615 кўрилди


alt

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев халқаро сиёсатдаги мислсиз муваффақияти ва Евросиё иқтисодий иттифоқни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун “Йил одами - 2016” мукофотига лойиқ топилди, дея хабар беради Tengrinews.kz.

Назарбоев «Халқаро алоқалар» йўналишида ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Қайд этиш керак, Қозоғистон президенти ушбу мукофотга тўртинчи маротаба лойиқ топилмоқда (2012, 2014, 2015).

Шунингдек, «Халқаро алоқалар» номинациясида Куба инқилобининг марҳум етакчиси Фидель Кастро, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, «Клуб Россия» жамоатчилик ташкилоти президенти, Чехия-Россия ишбилармонлар кенгаши ташкилотчиси ва биринчи вице-президенти Збитек Зденек ҳам мукофот билан тақдирланди.

«Йил одами» мукофоти Россия биография институти томонидан 1993 йилда таъсис этилган бўлиб, илм-фан, маданият, давлат бошқаруви, ижтимоий масъулиятли бизнес, хайрия ва маърифатпарварлик соҳасидаги фаолиятида эришган муваффақиятлар учун берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама