Назарбоев: Остонадаги EXPO-2017 кўргазмасига сарфланган харажат қопланди
14 сентябр 2017, 17:47 723 кўрилди

alt

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган EXPO-2017 кўргазмасига кетган сарф-харажатлар давлат бюджетига қайтиб тушди. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг журналистлар билан ўтган матбуот анжуманда айтган сўзларига таяниб, Tengrinews.kz ёзади.

“Ҳеч нима исроф бўлмади. Кўргазмага сарфланган пуллар Остонадаги барча меҳмонхоналар, ресторанлар, концерт залларини тўлдирган ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар ҳисобидан қайтиб келди. Бизнес туртки олди, Остона бюджети ўсди, тадбиркорлар пул ишлаб олишди. Қурилиш ишларида 1 400 компаниялар иштирок этди, натижада мультипликатив таассурот берди. Ўйлайманки, кўргазма ҳар томонлама яхши тадбир бўлди”, - деди Назарбоев.

Президентнинг қайд этишича, кўргазма учун қисқа вақт ичида бутун микрорайон қурилди.

EXPO-2017 кўргазмаси 10 сентябрь куни ўз ишини якунлади, унда 115 мамлакат ва 22 халқаро ташкилотлар иштирок этди. Умумий ҳисобда кўргазмага 3 977 545 нафар киши ташриф буюрди.

Хабарда сарф-харажатлар миқдори кўрсатилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама