Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди
26 ноябр 2016, 12:00 2618 кўрилди

alt 

Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро дунёдан кўз юмди. Бу ҳақда Франс Прессга асосланиб РИА Новости хабар қилди.

Шунингдек, Кастронинг ўлими ҳақида Куба телевидениесида ҳам эълон қилинган. Унда Раул Кастро акаси Фидель Кастро кеча Куба вақти билан соат 22:29да вафот этганини айтган.

Фидель Кастро 1926 йил 13 августда туғилган. У Куба давлатининг инқилоби сардори, давлат ва сиёсат арбобидир. 1976 йилдан бошлаб 30 йил давомида Кубанинг Давлат кенгаши ва Вазирлар Кенгаши ҳамда Миллий Мудофаа раиси бўлган.

2006 йилда соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз вазифа ва ваколатларини укаси Раул Кастрога топширган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  26 ноябр 2016, 13:52
вива куба Фидель
Реклама