Кимё фани бўйича икки марта Нобель олган ягона олим вафот этди
21 ноябр 2013, 16:09 3180 кўрилди

alt

Кимё фани бўйича тарихда икки марта Нобель мукофоти билан тақдирланган ягона лауреат 95 ёшда оламдан кўз юмди. Фредерик Сенгернинг издошлари ва шогирдлари  уни илм-фан оламидаги энг буюк шахслардан бири деб билишади ҳамда Альберт Эйнштейн, Чарльз Дарвинлар билан бир қаторда кўришади.

У 1958 ҳамда 1980 йилларда Нобель мукофоти билан тақдирланган. Бунга унинг инсулин таркибини аниқлагани ҳамда ДНК тўқималари юзасидан олиб борган тадқиқотлари сабаб бўлган.

Илм-фан жамоатчилиги унга ҳатто "Генетика отаси" деган норасмий унвон ҳам берган эди.

 

Шархлар