Интернет қизалоқни даҳшатли қиёфадан халос этди (ФОТО)
15 ноябр 2013, 13:38 2219 кўрилди

alt

Гана аҳолиси Эсинам исмли 13 яшар ушбу қизалоқнинг тақдиридан ташвишда эди, деб ёзади The Daily Mail. Улар ёрдам тариқасида қизнинг операциясига пул йиғишмоқчи бўлди, лекин 9 ойда бор йўғи 130 доллар тўплай олишди, холос. Қизалоқнинг нормал ҳолатдаги юзга эга бўлиши учун камида 10 минг доллар керак бўлади. 

alt

Бироқ, Tumblr ижтимоий тармоғида "Blye" лақабли фойдаланувчи ушбу қиз ҳақида ўқиб қолганидан кейин вазият ўзгариб кетди. У оғир аҳволда қолган қизнинг операциясига пул тўплаш учун интернет-жамиятини тузди. Буни қаранг-ки, хайрли йўлдаги саъйи-ҳаракат тез орада ўз мевасини берди. Бор йўғи бир ҳафта ичида лозим бўлган 10 минг доллар тўпланди.

alt
 
Энди Эсинам юз жарроҳлиги бўйича пластик операция қилинади. Ҳозирча қизнинг қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолгани маълум эмас, чунки унинг ота-онаси ёшлигида оламдан ўтган. Қўрқинчли кўринишдаги юзи туфайли Эсинам мактабга ҳам боролмасди, тенгдошлари орасида ҳам ўзини ноқулай ҳис қиларди. Лекин тез орада унинг ҳаётида ёруғ саҳифалар бошланса ажаб эмас. 
 

 

Шархлар
Реклама