Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига қайта сайланди
13 феврал 2017, 13:02 1677 кўрилди

alt

12 февраль куни Туркманистонда президент сайлови ўтказилди. 
 
Сайловда 9 нафар номзод Туркманистон президентлигига даъвогарлик қилди. Номзодлар орасида амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам бор эди. Ушбу жараёнда сайловчиларнинг 97,27 фоизи овоз берган.

Бугун, 13 февраль куни эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, Туркманистон Республикасида амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов учинчи марта мамлакат президентлигига қайта сайланди.
 
Бердимуҳамедовга умумий сайловчиларнинг 97,69 фоизи овоз берган.

Манба: Trend.az

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама