Гулистонлик қиз "Дунёнинг энг чиройли табассуми" унвонига даъвогарлик қилмоқда
10 июл 2017, 13:31 18462 кўрилди

alt

25 ёшли Садорат Маматқулова “Дунё табассуми - 2017” (Smile of Universe) халқаро интернет танловида қатнашиб, “энг чиройли табассум” унвонига даъвогарлик қиляпти. Бу ҳақда news.tj сайти хабар берган.

Садорат Тожикистоннинг Гулистон (собиқ Қайроққум) шаҳрида яшайди ва кредит ташкилотларидан бирида ишлайди. Ҳозирда у танловнинг чорак финалидан муваффақиятли ўтган.

Ушбу босқичда иштирокчиларнинг суратларига интернет фойдаланувчилари томонидан овоз берилади. Ҳар бир мамлакатда ўзининг алоҳида чорак финали бўлиб ўтади, натижаларга қараб ярим финалчилар аниқланади.

“Дунё табассуми” халқаро танлови бу – ижтимоий-аҳамиятли танлов, унда 18 ёшгача бўлган қизлар ва 18 дан ошган аёллар ҳам иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирокичларнинг ёш чегараси, бўй-басти, оилавий шароити аҳамиятга эга эмас. Энг ассоийси, дунёга позитив нигоҳ ва чиройли табассумдир.

Ғолиблар диплом, совғалардан ташқари 2 минг доллар пул мукофотига ҳам эга бўлишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  13 ноябр 2017, 12:29
Haqqatdanam tabassumi chiroyli ekan.qoyilman
Реклама