Францияда дунёдаги биринчи қуёш батареяли автойўл очилди
22 декабр 2016, 22:07 2421 кўрилди

alt

Қуёш батареяли махсус панеллардан тайёрланган дунёдаги илк автойўл Франция ғарбида автомобиллар ҳаракатланиши учун очилди.

Йўлнинг тажриба синов майдони Нормандияда жойлашган. Трассанинг фақат биринчи километри фойдаланишга топширилган. Унда умумий ҳажми 28 кв.км. бўлган майдонга қуёш батареялари ўрнатилган.

Мазкур лойиҳа давлат томонидан 5 млн евро миқдорида маблағ билан таъминланди. У 5 минг аҳолига эга шаҳарни ёритишга етадиган электр энергияси ҳосил қилиш имконини бериши керак, деб ёзади ТАСС.  

Қуёш батареялари билан қопланган йўл биринчи марта тажриба сифатида бундан 2 йил аввал Нидерландияда қўлланилди.  Унда автомобиллар учун эмас, балки велосипедлар учун майдон ташкил қилинди ва кунига 2 минг велосипедчилар фойдаланди. Эндиликда Германия ҳам “қуёшли йўл”ларни яратишни режалаштирмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  04 янвuary 2017, 11:09
It`s very good
Реклама