Дунёдаги энг қиммат автомобилни машҳур футболчи сотиб олди

фев 12 / 2016

alt

Ferrari 335 S Spider Scaglietti сўнгги аукционлар ичида энг қиммати бўлди, унинг юқори нархи 32 млн.еврони ташкил этди.

Автомобилнинг бундай нархда бўлишига сабаб, у оддий йўлларда ҳайдаш учун мўлжалланмаган. Машинани ўз вақтида Стирлинг Мосс, Майк Хоторн каби афсонавий пойгачилар бошқарган. Бундан ташқари, Ferrari 335 S Spider Scaglietti камёб бўлиб, 1957 ва 1958 йилларда Италия компанияси атиги 4 дона шундай спорт машиналарини чиқаришган.

Машина 40 йил давомида франциялик Пьер Бардиноннинг  шахсий коллекциясида бўлган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *