Бишкекда Туркия самолёти қулади
16 янвuary 2017, 14:34 2923 кўрилди

alt

16 январь куни Истанбул -Бишкек - йўналиши бўйича парвоз қилаётган Туркиянинг MyCargo Airlines авиакомпаниясига тегишли юк самолёти - Boeing 747 Манас аэропортининг қўниш йўлагиги ета олмай портлаб кетган, деб хабар беради ТАСС.

Самолёт ерга қулагач, атрофдаги 32 аҳоли турар жойлари ёна бошлаган. Авиаҳалокат оқибатида 37 киши ҳалок бўлди. Яна 8 нафар йўловчи, улардан 6 нафари болалар, Бишкекдаги шифохонага етказилган.

Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳалокат жойида мутахассислар иш олиб боришмоқда.

17 январь Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама