АҚШда қуёшнинг тўлиқ тутилиши ҳодисаси кузатилди (Видео)
22 август 2017, 15:18 1332 кўрилди

alt

Кеча, 21 август куни Ер сайёраси аҳолиси, хусусан, АҚШда яшовчилар ноёб табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди. Ой қуёш гардишини тўлиқ тўсиб қўйди. Бу ҳодиса фанда қуёш тутилиши деб аталади.

Ушбу жараённи фақат АҚШ ҳудудида кузатиш мумкин бўлгани бўлгани учун “Буюк Америкача тутилиш” деб номланди. Чунки бу табиат ҳодисаси Америка пайдо бўлгандан (1776 йил) буён илк бора ушбу ҳудуддагина кузатилди. Маълумотларга кўра, бу ерда сўнгги марта бундан 760 йил аввал, яъни 1267 йилнинг 13 июнида, ҳали АҚШ пайдо бўлмаган вақтда қуёш тутилиши кузатилган. Бу йил жараённи кузатишга энг мақбул жой Иллинойс штатидаги Карбондейл шаҳри бўлди. Мамлакатнинг кўплаб туманларида қуёш 2 дақиқаю 40 сонияга тўлиқ тўсилди. Бу ҳақда nat-geo.ru сайти маълумот берди.

“Америкача” қуёш тутилишини NASA агентлиги бир неча каналлар орқали онлайн трансляция қилди.

Видео: Facebook/ССТV

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама