Apple виртуал кўзойнакларни ишлаб чиқаришни бошлади
15 ноябр 2016, 15:37 2524 кўрилди

alt

Apple компанияси виртуал кўзойнакларни ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg нашрига таяниб, "Интерфакс" хабар бермоқда.

Нашр буни "сирли лойиҳа" деб атаган. Манбасининг маълумотига кўра, ҳозирда илк синов амалиётлари ўталмоқда. Кўзойнаклар симсиз, видео ва бошқа ахборотларни кўриш мумкин бўладиган махсус дисплейли бўлиши тахмин қилинмоқда.

Синовлар муваффақиятли ўтса, ушбу технология 2018 йилдан кенг ишлаб чиқарила бошлайди.

Шархлар
Мехмон
  06 июн 2017, 14:46
Ажоиб койлмаком лоиха
Мехмон
  16 ноябр 2016, 10:59
salom
Реклама