Apple дунёдаги энг қиммат бренд деб топилди
07 ноябр 2013, 18:16 1302 кўрилди

alt

Ушбу рўйхатни аввал бўлгани каби яна Apple компанияси бошқариб турибди. Нашрнинг қайд этишича, ушбу бренднинг нархи $104,3 млрд. ни ташкил этади. Бу бошқа исталган компаниядан икки баробар қиммат диганидир. Компания томонидан капиталлаштириш ҳажмининг камайишига қарамасдан бренд нархи йил давомида 20%га ошган.

 

Иккинчи ўринда Microsoft бренди бормоқда. Унинг нархи ўтган йилдагига нисбатан 4%га ошиб $56,7 млрд.га тенглаштирилган.

 

Дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатининг учинчи поғонасидан Американинг яна бир компанияси ўрин олди, бу - Coca-Cola. Дарвоқе, Coca-Cola  дастлабки бешталикда технологияга ихтисослашмаган ягона компаниядир. Унинг нархи $54,9 млрд. га бахоланган. 

 

Шархлар
Реклама