Журналистлар ўртасида боулинг
26 июн 2013, 10:06 713 кўрилди

altМазкур мусобақа Ўзбекистон боулинг федерацияси кўмагида ташкил этилди. Айтиш жоизки, журналистлар ўртасида боулинг бўйича жуфтлик мусобақали Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда. Унда Ўза, «Жаҳон», Uzreport.com ахборот агентликлари, «Спорт», «НТТ» телеканаллари, «Ўзбекистон», «Машъал», «Гранд», «Oриат», «Навруз», «Хамроҳ» радиолари, «Экономическое обозрение» журнали ва «Бизнес Вестник Востока» газетасидан вакиллар иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳсда «Спорт» телеканали вакиллар шохсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Иккинчи ўринга «НТТ» телеканали жамоаси сазовор бўлди. Кучли учликни «Oриат» радиоси боулингчилари тўлдирдилар. Мусобақа юқори даражада ташкил этилди.

 

Шархлар
Реклама