Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик мақомини олди. Шоакрам Исроилов Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди
14 феврал 2018, 14:33 2773 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси энди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилади.

2017 йилнинг февралидан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, мамлакат футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. 

Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Касимов фаолият олиб боради.

 Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.

24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  17 феврал 2018, 22:37
Bu insonning jismoniy tarbiya va sport vaziri etib tayinlanishi bo'yicha hech kim ijobiy fikr bildirmayapdi. Aksincha OAVda uning dastlabki faoliyati, aniqrog'i - "Uzbek tigers" jamoasi haqidagi fikri haqida salbiy munosabat bildirilmoqda.
Мехмон
  14 феврал 2018, 15:50
Ushbu lavozimga yangi tayinlangan shaxs 1 yilga ham bormasligi aniq.
Реклама