«Зенит» Одил Ахмедовга жиддий қизиқиш билдирмоқда
20 сентябр 2013, 10:10 705 кўрилди

alt"Известия" газетасининг хабар тарқатишича, меҳнаткаш ва иқтидорли футболчига "Зенит" бош мураббийи Лучано Спалетти қизиқиб қолган. Мутахассис жамоанинг қария футболчиси Константин Зиряновнинг ўрнида айнан Одилни ўйнатмоқчи. Томонлар ўзаро музокара ўтказишга улгуришди ва Аҳмедов қишда Санкт-Петербургга кўчиб ўтиши мумкин. Трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шонли жамоанинг асосий таркибига 2006 йилдан бошлаб кира бошлаган. Ўшанда жамоани россиялик мутахассис Валерий Непомняший бошқарарди.

2011 йилнинг февраль ойида Аҳмедов Махачқалъанинг "Анжи" клубидан ижарага олинганди. Ижара шартномаси муддати тугаши билан доғистонликлар унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга қарор қилишди ва адашишмади. 2011 йил якуни бўйича Одил "Анжи"нинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Анжи" ривожланиш йўналишини ўзгартирганидан кейин ҳам футболчи жамоада қолишга қарор қилди. Ҳозирги кунда у "Анжи" етакчиси ҳисобланади. Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 52та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган.

Махачқалъаликлар ва футболчи ўртасида мавжуд шартнома 2015 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.  Transfermart.de сайти Аҳмедовнинг трансфер баҳосини 6 миллион еврога баҳолаган. Ёзда эса Россиянинг бошқа бир жамоаси "Краснодар" Аҳмедов учун 9 миллион евро таклиф қилганди. Аммо футболчининг ўзи ҳам, клуб ҳам бу трансферга рози бўлишмаганди.

Манба: www.izvestia.ru.

Шархлар
Реклама