Ёшлар йирик ҳисобда мағлуб бўлишди
29 июн 2013, 23:00 785 кўрилди

altУчрашувнинг биринчи бўлимида рақибларимиз тезкор тўп киритишга интилдилар. Бироқ футболчиларимиз ишончли ҳаракат килиб, ўйинни ўз қўлларига олишга интилдилар. Ҳаттоки яхши имкониятга ҳам эга бўлдик. Лекин биринчи тайм якунига келганда Жамшид Искандаров жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу йўқотиш ўз сўзини айтди. Рақибимиз нозик жойимизни топа олди. Ярим ҳимоя чизиғи, айниқса таянч ярим ҳимоячиларнинг суст ҳаракат қилиши оқибатида 38-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Асеведонинг узоқдан берган зарбасини дарвозабон Асилбек Омонов қайтара олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари ҳам футболчиларимиз учун омадсиз бошланди. Ҳимоячиларимиз Лопесни дарвозабон билан яккама-якка чиқариб юбордилар. Ҳужумчи эса совуққонлик билан ҳаракат қилиб, дарвозамизга иккинчи тўпни киритди. Аммо бу билан улар тўхтаб қолмадилар ва финал хуштаги янграгунча дарвозамизни яна икки бор ишғол этдилар. Ҳисоб 0:4. Уругвай ўз сўзини айтди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани плей-офф баҳсларида Греция ёшлар терма жамоасига қарши давом эттиради.

Шархлар
Реклама