Ёш шахматчиларимиз Осиёда тенгсиз
03 сентябр 2013, 11:38 677 кўрилди
alt
Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Чемпионатнинг дастлабки баҳслари рапид – тезкор шахмат бўйича ташкил этилди. Ўн бир ёшгача қизлар мусобақасида кучли ўйин намойиш этган Дилбар Ҳамроева малайзиялик Амира Амирул, шри-ланкалик Сандаруви Витанаге, Химаша Жаясекера, Рошель Аскей, Саюни Жаявира ва Бирлашган Араб Амирликларидан Вафия Ал-Мааммарийни мағлубиятга учратиб, мезбонлар вакиласи Сасика Гоюми билан дуранг ўйнади ва жами 6,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. 11 ёшгача ўғил болалар баҳсида мағлубиятсиз ўйнаган Шамсиддин Воҳидов етти имкониятдан олти очко жамғариб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
 
Ортиқ Неъматов ва Ҳожиакбар Фозилжонов терма жамоамиз ҳисобига биттадан кумуш медаль келтирди.
 
Тезкор шахмат бўйича юқори натижага эришган ёш шахматчиларимиз турнир доирасида швейцарча усулда тўққиз турдан иборат классик шахмат бўйича ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда. Дастлабки икки тур натижасига кўра, Ҳожиакбар Фозилжонов, Шамсиддин Воҳидов ва Ортиқ Неъматов ўз ёш тоифалари бўйича пешқадамлик қилмоқда.
 

 

Шархлар
Реклама