Вьетнам ва Гонконгга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиб аниқ бўлди
06 ноябр 2013, 16:21 502 кўрилди

altБу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

15 ноябрь куни Вьетнам, 19 ноябрь куни эса Вьетнам терма жамоаларига қарши ОК-2015 саралаш ўйинларида майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 ноябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлайди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 24 нафар футболчини жалб этган. Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоа йиғинига Воҳид Шодиев («Бухоро»), ҳамда Шахзод Нурматовлар («Металлург») илк бор чақирилгани эътиборга молик.

Таъкидлаш жоиз, Санжар Турсунов («Газовик») ва Баҳодир Насимовлар  («Нефтчи») Тошкентдаги йиғинга 11 ноябрь куни келиб қўшилишса, Одил Аҳмедов 12 ноябрь куни эрталаб миллий терма сафига келиб қўшилади. Жанубий Кореянинг Сеонгнам клуби шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров терма жамоа сафига Вьетнамда қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам ва Гонгконг терма жамоаларига қарши учрашувлар учун эълон қилган кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов («Насаф»), Александр Лобанов («Пахтакор»), Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»).

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Ислом Иномов («Локомотив»), Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия), Владимир Козак («Пахтакор»), Шавкат Муллажонов («Лиаонинг», Хитой), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир», Қатар), Санжар Турсунов («Газовик», Россия), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Одил Аҳмедов («Анжи», Россия), Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Сардор Рашидов («Пахтакор»), Сервер Жепаров («Сёнгнам Ильва», Жанубий Корея).

Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов («Нефтчи», Озарбайжон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Воҳид Шодиев («Бухоро»), Шаҳзод Нурматов («Металлург»), Иван Нагаев («Локомотив»).

Шархлар
Реклама