V Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг медаллари сони 106 тага етди
25 сентябр 2017, 14:54 710 кўрилди

alt

Туркманистонда давом этаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида терма жамоамиз аъзолари ҳозирча 21 олтин, 28 кумуш ва 57 бронза жами — 106 та медални қўлга киритишди

Самбо бўйича ўтган баҳсларда Сарбон Эрназаров ва Неъмат Ёқубов олтин медалга сазовор бўлди. Раҳматжон Аҳмедов кумуш, Исломжон Азимов, Лутфилла Сайдаматов, Истам Қудратов, Нодира Гулова, Гулноза Зиёева ўз вазн тоифаларида бронза медалига эга бўлди. 

Эркин кураш бўйича Бекзод Абдураҳмонов ва Маҳмуджон Шавкатов терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйди.

Оғир атлетика баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов даст кўтаришда 190 килограммлик, силтаб кўтаришда эса 221 килограммлик штангани бўйсиндирди ва якунда умумҳисобда 411 килограмм натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 

Шунингдек, Фарҳод Собиров 391 килограмм, Омадой Отақўзиев 231 килограмм натижа билан кумуш медални кўлга киритди. Яна бир оғир атлетикачимиз Долера Давронова бронза медаль билан тақдирланди. 

Белбоғли кураш бўйича финалга қадар барча рақиблари устидан зафар қучган Исломжон Қўлдошев, Илҳомжон Машрабов, Манзурой Мўйдинова, Гулхуморой Дадабоева, Дилафрўз Мамажонова классик йўналишда кумуш медаль соҳибига айланди. Файзулла Умматов, Абдуқаҳҳор Эгамов ўз вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади. 

Теннис бўйича яккаликлар ўртасида Фаррух Дўстов, аралаш жуфтликда Санжар Файзиев ва Арина Фольц терма жамоамиз ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди. 50 ва 100 метрга баттерфляй усулда сузган Артем Козлюк марра чизиғини учинчи бўлиб босиб ўтди. 
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама