Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди
03 октябр 2013, 11:16 948 кўрилди
altВьетнам терма жамоасига қарши ОК-2015 саралаш учрашуви олдидан Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Миллий терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф этган, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси.
 
Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Вьетнам терма жамоаси эса, дастлабки икки турда ўз рақибларига имкониятни бой берган.
 
Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.
 
Миллий терма жамоанинг Вьетнамга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
 
Дарвозабонлар:
Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)
Александр Лобанов («Пахтакор»)
Элдор Суюнов («Насаф»)
 
Ҳимоячилар:
Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
Ислом Иномов («Локомотив»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)
Шавкат Муллажонов («Лиаонинг»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Владимир Козак («Пахтакор»)
 
Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов («Газовик»)
Азиз Ҳайдаров («Ал Шабоб»)
Сервер Жепаров («Сеонгнам Ильва Чунма»)
Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе»)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир»)
Илхом Юнусов («Насаф»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
 
Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Александр Гейнрих («Актобе»)
Баҳодир Насимов («Нефтчи» Баку)
Иван Нагаев («Локомотив»)
Шархлар
Реклама