Умид Аҳмаджонов: ЎФФ барча молиявий операциялар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради
21 сентябр 2017, 17:02 516 кўрилди

alt

Ўзбекистон футбол федерацияси барча турдаги фаолиятлар, шу жумладан, молиявий операциялар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради. Бу ҳақда ЎФФнинг янги президенти Умид Аҳмаджонов федерация матбуот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз Ўзбекистон футбол федерациясининг фаолиятини шаффофлаштириш орқали ишқибозларнинг мамлакатимиз футболига бўлган ҳурмат ва эътиборини, ишончини қайтаришни мақсад қилдик. Федерация эндиликда, барча турдаги фаолиятлар, шу жумладан, молиявий операциялар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Бугун, 21 сентябрь куни Умид Аҳмаджонов Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув чоғида ФИФАнинг “Гол-4” лойиҳаси бўйича ЎФФнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларни кечиктирмасдан олиш, миллий терма жамоага автобус сотиб олиш учун ажратиладиган маблағнинг миқдорини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.

“Гол-4” лойиҳаси ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттер давридаги ривожлантириш лойиҳаларининг охиргиси бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон футбол федерациясига 500,000 АҚШ доллари миқдорида маблағ берилади. Бу пулларнинг бир қисми аллақачон Ўзбекистон футбол федерацияси биносини қайта таъмирлаш учун ишлатилган. Қолган қисми эса миллий терма жамоага янги автобус сотиб олиш учун сарфланади. Шу тариқа ЎФФ ФИФАнинг “Гол” лойиҳаларидаги иштирокини тамомлайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  22 сентябр 2017, 21:51
Телевизорга чикиш палон пул деб
кушикчилар нолишади...
Кизик,хеч бир натижа ва этирофга
арзимайдиган футболчиларимизни
(уволи йук) соатлаб ТВ да курсатилиши .. ... ....
ТВ коидасида курсатув ва томошалар, уйинлар кизикарли булиши керак ,бизда футболимизни
соатлаб курсатишади ....
Миллиардлаб хак туланган булсада
бу уйинларни трансляция килиш
ТВ каналини рейтингини туширади
холос.
Реклама