Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди
17 янвuary 2018, 09:53 501 кўрилди

alt

16 январь куни Тошкентда МОҚнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош ассамблеяси бўлиб ўтди, деб хабар қилди қўмита матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимига сайланди.

2017 йил январида қўмита президентлигига «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Алишер Султонов сайланганди.

Миллий олимпия қўмитасининг янги вице-президентлари Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Қосимов ва Салим Абдувалиев бўлишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Абуасил
  17 янвuary 2018, 13:44
Бокс федерациясининг Президентлиги бўшмасмикан, уни ҳам унга берайлик. Бокс федерациясининг ёнгинасида Паралимпия қўмитаси ҳам бор, ёнма-ён жойлашган, бир борганда иккаласига ҳам кириб чиқаверади, уни ҳам берворайлик, яна ўшанинг атрофида бошқа Президенти бор ташкилотлар йўқми, ҳа нима қипти, 4 карра, 5 карра Президент бўлса. Бир ўмарса, ҳаммасини бирваракайига ўмаради, қочади, кетади, ҳаммасининг бошлиғи бир хил бўлганлиги сабабли ҳаммасида бир хил иш юритиш, бир "НОУ-ХАУ", ҳар тизимда бир хил муаммо пайдо бўлади, бир хил ечим бўлади, инкубаторлар тизими пайдо бўмасмикан!? Наҳотки мустақил федерацияларда фақат қарсоқ чалиб тасдиқлаш фикридан бошқачароқ фикрда бўлган билимли, фидоий, ватанпарвар одамлар йўқ?! Жаноб Аҳмаджонов биринчи ЎФФни гуллатиб, футбол бўйича Ўзбекистонда ўзини оқлайдиган бирон иш қилсин, футболда ҳақиқий мардликни намоён қиладиган ишларни қилсин, тизимда ҳолис баҳо беришни, қарор қабул қилишликни йўлга қўйсин, 6-8 ой бирон бир нарсани бермайди.
Насафга нисбатан 100.000.000 сўмлик жарима умуман нохолис бўлганди, дунёдаги қайси футбол клубнинг болелшиклари сўкинмаган, Ўзбекистонда Америка очмоқчимизми, ҳар хил савиядаги халқ вакилларини тарбияламоқчимизми, болелшикнинг гапиргани вратарнинг қилган қилиғи олдида денгиздан томчи, агар ҳақиқатан ҳам болелшик гапиргани исботланса ..., табиий Насаф ЎФФнинг устидан Гагадаги судга марожаат қилмайди ...
Шунинг учун ҳам Жаноб Аҳмаджонов бир тизимни биринчи қойиллатиб қўйсин, кейин бошқасини ишониб топширилса яхши бўларди.
Буларнинг ҳаммаси шахсий фикр.
Реклама