Уч нафар юртдошимиз Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
12 август 2013, 16:53 703 кўрилди

alt

Ушбу жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини Иван Зайцев (найза улоқтириш), Надия Дусанова (баландликка сакраш) ва Анастасия Журавлева (уч хатлаб сакраш) ҳимоя қилишади.

Бу йилги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 7.194.000 АҚШ долларини ташкил этади. Мукофот жамғармаси қуйидагича таҳсимланган:

Шахсий ҳисобда: Олтин медал учун 60.000 доллар, кумуш – 30.000 доллар, бронза – 20.000 доллар, 4-ўрин – 15.000 доллар, 5-ўрин – 12.000 доллар, 6-ўрин – 8.000 доллар, 7-ўрин – 5.000 доллар, 8-ўрин – 4.000 доллар.

Эстафета. (Жамоага): Олтин медал учун 80.000 доллар, кумуш – 40.000 доллар, бронза – 20.000 доллар, 4-ўрин – 16.000 доллар, 5-ўрин – 10.000 доллар, 6-ўрин – 8.000 доллар, 7-ўрин – 6.000 доллар, 8-ўрин – 4.000 доллар.

Жаҳон рекордлари учун қўшимча тарзда 100.000 доллар миқдорида мукофот берилади.

Қоидага кўра 16 ёшдан кичик бўлган спортчилар мусобақаларга қўйилмайди. 16-17 ёшли спортчилар ўнкураш, марафон ва спортча юриш мусобақалардан ташқари енгил атлетиканинг барча турларида иштирок этишлари мумкин. 18-19 ёшли спортчилар фақатгина марафон ва 50 км. масофага югуриш мусобақаларига қўйилмайди. 20 ёшдан катта бўлган иштирокчилар барча йўналишларда қатнашишлари мумкин.

Манбаа: olimpic.uz

Шархлар
Реклама