Уч нафар ўзбек боксчиси жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди
22 октябр 2013, 16:28 697 кўрилди

 

altҚозоғистонда бўлиб ўтаётган мазкур мусобақада вазни 75 килограмм бўлган боксчилар ўртасида Азизбек Абдуғофуров учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади. Нимчорак финал баҳсида сербиялик Александр Дреновакка қарши рингга чиққан ҳамюртимиз рақибини катта устунлик билан мағлубиятга учратди.

 

64 килограмм вазн тоифасида рақобатлашаётган Санжар Раҳмонов эса Жазоир чемпиони Абдулқодир Чади устидан зафар қучди. Энди у чорак финалда жаҳон чемпионати ва Лондон Олимпиадаси совриндори мўғулистонлик Мункх-Эрдене Уранчимегга қарши жанг ўтказади.

 

Оғирлиги 91 килограмм бўлган Рустам Тўлаганов Қозоғистон чемпиони Антон Пинчукка қарши жангда мезбон боксчидан устунлигини намойиш этиб, кейинги босқичга йўлланма олди.           

 

Шархлар
Реклама